Яман бош вазири Холид Баха ва 7 нафар вазир бир неча ой давом этган қочқинликдан кейин Адан шаҳрига қайтиб келди.

"Бош вазир ва бошқа вазирлар Аданда доимий равишда қолишади", деб маълум қилинган Яманнинг қонуний ҳукумати расмий сайтида.

Мамлакатнинг қонуний президенти Абд-Раббу Мансур Ходий эса шу йилнинг мартида исёнчи ҳусийчилар ҳокимиятни ўз қўлига олганидан кейин Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳридан бошпана топганди.

Айни вақтда ҳусийчилар Адандан сиқиб чиқарилган. Лекин шаҳарда тартибсизлик ҳукм сурмоқда. Июль ойида шаҳарда 300 нафарга яқин полициячи ишни қайта бошлаган ва уларга саудияликлар ёрдам беришмоқда.