"Зенит-Арена" стадионига йил давомида ҳароратни 21 даража иссиқликда ушлаб турувчи тизим ўрнатилди

Спорт 17 Сентябрь 2015 2413

Футбол бўйича жаҳон чемпионати финали ўтказиладиган Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган “Зенит-Арена” стадионига йилнинг ҳар қандай вақтида ушбу гумбаз ички қисмидаги ҳаво ҳароратини 21 даража атрофида ушлаб турувчи тизимни ўрнатиш ишлари ниҳоясига етказилди. Бу ҳақда журналистларга шаҳар қурилиши бўйича қўмита раиси Михаил Демиденко хабар берди.

“Биз 5 млн куб метр иситилган ҳавони тайёрлаш ва уни стадион гумбазига узатишга тайёрмиз. Мазкур жараённи таъминловчи энергетик марказ шай ҳолатга келтирилди”, – деди Михаил Демиденко.

Унинг қўшимча қилишича, айни пайтда ҳаракатланувчи том қисмларини йиғиш, ўриндиқларни ўрнатиш, 7 минг тонна оғирликдаги ғилдиракли футбол майдонини монтаж қилиш, ташқи муҳандислик тизимларига улаш ва ички пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

2006 йилда қурилиши бошланган объектнинг умумий қиймати 34,9 млрд рублни ташкил этиб, асосий қурилиш-монтаж ишлари 2016 йилнинг май ойида якунланиши белгиланган. Унда 68 минг томошабин футбол ўйинини кузатиши мумкин. Шунингдек, ғилдиракли футбол майдони олиб ташланса, бошқа маросимларда 80 минг нафаргача кишини ўз бағрига сиғдира олади.

2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлгача Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионда ўтказилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар