“Кексалар дуосини олайлик” акцияси жорий йилнинг бош ижтимоий “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида ёлғиз кексалар ва ногиронларни маҳалла, “Нуроний” жамғармаси, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва бошқа кўплаб нодавлат тижорат ташкилотлари томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш миқёсини ошириш учун йўналтирилган. 

Акция доирасида муҳтожлар мебель ва бошқа уй жиҳозлари, шунингдек, кийим-кечакларни янгилашда ёрдам оладилар. Айни пайтда кузги-қишки мавсумга сабзавотларни ғамлаш, шунингдек, бепул асосда ун, гуруч, шакар ва ўсимлик мойи билан таъминлаш бўйича тадбирлар бошланди.