2015 йилнинг биринчи ярмида талабаларга 35,7 млрд сўм таълим кредитлари ажратилди

Ўзбекистон 18 Сентябрь 2015 1782

Марказий банк томонидан таълим кредитларининг мақсад ва вазифалари, улардан фойдаланиш тартиблари тўғрисида ахборот берилди.

2015 йилнинг 6 ойи давомида республика бўйича жами 11 минг 106 нафар талабага ажратилган таълим кредитлари ҳажми 35,7 млрд. сўмни ташкил этди, дейилади банк томонидан берилган ахборотда.

Тaълим кредитлари тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига, қарз олувчи яшайдиган аҳоли пунктида жойлашган тижорат банклари муассасаларида расмийлаштирилади.

Кредитлар олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга эса 5 йилгача бўлган муддатга ажратилади.

Таълим кредитлари чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига фоизсиз ставкада; талабаларнинг қолган тоифаларига республика Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ўзгарувчан фоиз ставкасида (ҳозирги пайтда 9 фоиз) ажратилади.

Кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади.

Таълим кредитлари учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш таълим муассасасига ўтказилган сумма берилган вақтдан уч ой ўтгандан сўнг бошланади.

Таълим кредитини олиш учун қарз олувчи тижорат банкигa ариза ва унга талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиши ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт), яшаш жойидан маълумотнома, шунингдек, кредитни қайтариш таъминоти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этади. Контрактда ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим. Кейинги йилларда ўқиш учун тўлов миқдори ўзгарса қарз олувчи, банк ва олий таълим муассасаси ўртасидаги кредит шартномасига зарур ўзгартиришлар киритилади.

Ариза ва унга илова қилинган тўла ҳужжатлар тўплами 10 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56332 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32588 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40637 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4894 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16763 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 101026 Ўзбекистон
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 722 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 7392 Жамият
Кўпроқ янгиликлар