2020 йилга қадар Ўзбекистон мобил операторлари асосий станциялари сонини 6 мингтага етказмоқчи. Бу ҳақда ахборот ва коммуникацион технологиялар вазирлиги вакили Тошкентда ўтаётган ИКТ саммитида маълум қилди.

Таъкидланишича, асосий урғу 3G, 4G ва LTE технологиялари асосида хизмат кўрсатиш ҳажмини ва сифатини оширишга қаратилади.
“2014 йил якунларига кўра мамлакатда 500дан ортиқянги асосий станциялар ўрнатилган эди, мобил алоқа абонентлари сони эса 20 млн га етди, соҳада хизмат кўрсатиш ҳажми 26 фоизга ўсди», — унинг сўзларини келтиради Sputnik агентлиги.

Айтилишича, бу аҳолини янги турдаги алоқа ва интернет хизматлари билан тўла қоплаш имкониятини беради.