АҚШ навбатдаги марта Кубага қарши санкцияларни юмшатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда CNBC телеканали маълум қилмоқда.

Транспорт, телекоммуникация, интернет-хизмат ва пул ўтказмалар соҳаларидан чекловлар олинди.

“Бу АҚШ маъмуриятининг Куба халқи учун самарали ўзгаришларни илгари суриш истагини таъкидлайди. Тартибга солишдаги бу ўзгаришлар жорий йилда амалга оширилган илгариги қайта кўришларга асосланган ва Кубада саёҳатлар, телекоммуникация, интернет-хизмат, бизнес ва пул ўтказмаларига алоқадор бўлган санкцияларни янада енгиллаштиради”, деб таъкидлаб ўтди АҚШ молия вазири Жек Лью.