Bloomberg: Кремль Донбассдаги вазиятни музлатиб қўймоқчи

Жаҳон 18 Сентябрь 2015 3958

Россия раҳбарияти Донбассдаги вазиятни музлатиб қўйишга қарор қилди. Bloomberg агентлигининг айирмачилар орасидаги манбаларга таяниб ёзишича, бу Ғарб билан зиддиятларни камайтириш учун амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, яқин йилларда Донбасс тан олинмаган Днестрбўйи “республикаси” сингари вазият ҳукм сура бошлайди: у ердаги тўқнашувлар 20 йил муқаддам тугаган бўлишига қарамай, минтақанинг ҳуқуқий мақоми номаълумлигича қолмоқда.
“Ҳамма нарса минтақа локализациясига келмоқда. Мен кўраётган нарса бу иккинчи Днестрбўйининг шаклланишидир”, - деди агентликка Донбасс айирмачилари хавфсизлик кенгаши раҳбари Александр Ходаковский.

Таъкидланишича, “Донбасс” лойиҳасининг музлатиб қўйилиши Украина қаршилиги ва Ғарб санкцияларига Кремлнинг дош бера олмаганини кўрсатади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Москва бир томондан Ғарб билан муносабатларни яхшилаш учун айирмачиларга кўмак беришни тўхтатади, иккинчи томондан эса Киевга бўлган босимни сақлаб қолиш учун Донбассдаги вазиятни музлатилган, ҳар доим портлашга тайёр ҳолда ушлаб туради.

Кўпроқ янгиликлар