“Боко Ҳарам” жангарилар гуруҳи қилмишлари сабабли тахминан 1,5 млн бола Нигерияни тарк этишга мажбур бўлган, дея хабар бермоқда Reuters БМТнинг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси маълумотига асосланган ҳолда.

Ҳужумлар давом этаётгани туфайли 500 минг нафарга яқин бола ва ўсмирлар сўнгги беш ой ичида ўз уйларини ташлаб, қўшни мамлакатларда ташкил этилган лагерларда яшамоқда.

Қайд этилишича, 1,2 млн бола Нигерияни мамлакатнинг шимолий чегаралари орқали тарк этган бўлса, уларнинг ярмидан кўпроғи ҳали 5 ёшга тўлмаган. Яна тахминан 265 минг бола Камерун, Чад ва Нигердан бошпана топган.