БМТ: Донбассда можаролар бошланганидан буён 8 минг киши ҳалок бўлди

Жаҳон 18 Сентябрь 2015 1335

Украина шарқида қуролли можаролар бошланганидан буён 8 минг киши ҳалок бўлди, дея хабар берди суд қарорисиз ва асоссиз қатллар масалалари бўйича БМТнинг махсус маърузачиси Кристоф Хайнс брифинг чоғида.

“Мониторинг хулосаларига кўра, 8 минг киши вафот этди, уларнинг аксарияти тинч аҳоли вакилларидир. Уларнинг кўпчилиги артиллерия зарбалари натижасида ҳалок бўлган. Артиллерия зарбалари тинч аҳоли вакиллари кўп миқдорда бўлган ҳудудларга ҳар икки томондан йўналтирилмоқда. Ҳарбийларнинг ўз қуроллари, артиллериясини яшаш манзилларига жойлаштираётгани кўпроқ ўлим ҳолатларига олиб келиш хавфини туғдиради”, – деди Хайнс.

Шунингдек, можаролар ҳудудида ҳарбийларнинг маҳаллий аҳоли вакиллари билан ўзаро алоқадорлиги тизими мавжуд эмаслигини қайд этиб ўтди. “Бу ўлим ҳолатининг камайишига олиб келиши керак. Лекин бундай тизим йўқ”, – деди БМТ маърузачиси.

Кўпроқ янгиликлар