Европа Лигасининг С гуруҳидан жой олган жамоалар, Дортмунднинг "Боруссия" ва Кубаннинг "Краснодар" жамоалари баҳсини томоша қилиш стадионга учун 55 200 мухлис ташриф буюрди. Бу орқали гуруҳ босқичларидаги турнир рекорди ўрнатилди, деб маълум қилинади УЕФАнинг расмий сайтида.

Маълум қилинишича, дортмундликлар "Шальке" томонидан 2011-12 йиллар мавсумида ўрнатилган рекордни (53 123 ташриф) янгилашган.

Қайд этилишича, Европа Лигасидаги ўйинни энг кўп миқдордаги мухлис трибунада туриб томоша қилиши бўйича энг юқори кўрсаткич 2015 йилнинг 19 мартида, "Динамо" (Киев) ва "Эвертон" жамоалари баҳсида кузатилган. Турнирнинг плэй-офф босқичида ўтказилган бу ўйинни кўриш учун 67 553 киши стадионга келганди.