Москва полицияси россиялик хонанда Дима Биланнинг Москва шаҳри яқинидаги Рассказовка қишлоғидаги уйининг тунаб кетилиши бўйича текширув олиб бормоқда. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берган.

Москва шаҳри полицияси матбуот хизмати бошлиғи Андрей Галиакберовнинг маълум қилишича, бу воқеа 18 сентябрга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 1:00да юз берган.

Шундан кўп ўтмасдан Москва шаҳар ИИВнинг Троцкий ва Новомосковский округлари маъмуриятига Рассказовка қишлоғидаги уйлардан бирида ўғирлик содир этилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига махсус ходимлар жўнатилган ва улар уй эгаси ҳамда гувоҳларни тергов қилиб, уйда қолдирилган бармоқ изларини олган.

Айни вақтда ушбу жиноятнинг содир этилиши бўйича эҳтимоллар рўйхати тузиб чиқилган. Ҳодиса юзасидан ўғирлик жинояти бўйича иш очилиши кутилмоқда.