Россиялик дизайнер Артемий Лебедев ўзининг блогида сайёрамизнинг барча давлатларига ташриф буюрганини маълум қилди.

“Мен ташриф буюрган сўнгги давлат Саудия Арабистони бўлди. Бу давлатга бориш учун 5 йил ҳаракат қилдим”, деб айтди Лебедев.

Лебедев ўз вақтида Туркманистонга бориш учун 7 йил ҳаракат қилган ва бу блогер учун ўзига хос антирекорд ҳисобланади.

Блогернинг айтишича, у барча давлатлар деб БМТга аъзо 193 давлатни назарда тутмоқда. Лебедевнинг таъкидлашича, у бундай натижага Собиқ иттифоқда яшаган одамлардан биринчи бўлиб эришди.