Саратон касалидан вафот эган россиялик хонанда Жанна Фрискенинг турмуш ўртоғи телебошловчи Дмитрий Шепелев хонандага аталган китоб яратиши ҳақидаги режалари билан бўлишди.

Телебошловчининг айтишича, у бўлиб ўтган воқеалар билан бўлишишга эҳтиёж сезмоқда ва хонанданинг касаллик билан оғир ва жасур кураши ҳақида гапириб бермоқчи.

“Менда китоб ёзишга шундай эҳтиёж пайдо бўлади деб ўйламагандим. Китоб телевидение ёки шоу-бизнес ҳақида эмас, балки бу оғир касалликни енгиш учун нималарга юз келганимиз ва босиб ўтганимиз ҳақида бўлади. Китоб биз билан нима содир бўлгани, ўз ўзига ишончни йўқотмаслик кераклиги, ёнингда бўлганлар ҳақида. Шунингдек, китоб қоронғу ёки ёруғлигидан қатъий назар ҳар бир кунни яхши кўриш кераклиги ҳақида”, деб айтди Шепелев. Биографик нашрнинг қатта қисми муҳаббат мавзусига бағишланади.

Россиялик машҳур хонанда Жанна Фриске 15 июнда кечки пайт узоқ давом этган саратон касалидан 41 ёшида вафот этди.