АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп Нью-Гемпширда сайловчилар билан учрашувда иштирокчилардан бирининг АҚШ президенти Барак Обама мусулмон эканлиги ҳақидаги тасдиғини инкор этмади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Трампга савол берган биринчи иштирокчи баҳсли масалани кўтарди. “Бизнинг давлатда бир муаммо бор. У “мусулмонлар” деб аталади. Биз биламизки, ҳозирги президент улардан биридир. Биласизми, у ҳаттоки америкалик ҳам эмас”, деб айтди иштирокчи.

Унинг саволи Трамп гўёки АҚШда мавжуд ислом радикалларини тайёрлаш бўйича машғулот лагерларини қандай йўқотмоқчилигидан иборат бўлди.

“Биз бу ва бошқа кўплаб нарсаларни кўриб чиқамиз”, деб Обаманинг диний қарашлари ҳақидаги тасдиққа эътиборни қаратмасликка қарор қилган ҳолда жавоб берди Трамп.

Бўлган воқеага биринчи бўлиб муносабат билдирганлардан бири Ҳиллари Клинтон твиттер орқали “Дональд АҚШ президенти ҳақидаги ёлғон тасдиқларни рад этмаяпти ва мусулмонлар ҳақида адоватли фикрларни айтиш йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат ва нотўғри нарсадир. Буни бас қилинг”, дея таъкидлади.

Расмий маълумотларга кўра, Обама насроний ҳисобланади, шунингдек унинг исломга эътиқод қилиши ёки умуман атеист экани ҳақидаги фикрлар ҳам мавжуд