Бугун Душанбеда Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал майор Абдуҳалим Назарзоданинг махсус операция чоғида ўлдирилган тарафдорларининг таналари қариндошларига топширила бошланди. Бу ҳақда Asia Plus нашри хабар қилди.

“Бизга унининг танасини олиб кетиш, жаноза ўқиш ва кўмишга икки соат вақт беришди”, - деди ҳалок бўлганлардан бирининг қариндоши нашрга берган интервьюсида.
Унинг эътироф этишича, таналар шу қадар жиддий шикастланганки, қариндошлар уларнинг шахсини тасдиқлай олмаяпти. Лекин жуда кам вақт берилгани боис таналар суриштирилмай кўмиб юборилмоқда.

Барча исёнчиларнинг таналари битта хонада тутиб турилиб, бу хона фақатгина кондиционер билан музлатилган. Натижада қариндошлар етиб келганида хонада нафасни бўғиб қўядиган ҳид анқиган эди.
Дафн маросими қуролли кучлар ва махсус гуруҳлар хизматчиларининг назорати остида ўтказилган.

Генералнинг танаси қариндошларига қачон топширилиши номаълумлигича қолмоқда.
Унинг икки ўғли Бахтиёр ва Муҳаммаднинг тақдири ҳалигача номаълум бўлиб қолмоқда.