Чоршанба куни АҚШ федерал захира тизимининг очиқ бозорлар бўйича қўмитаси асосий фоиз ставкасини ошириш тўғрисидаги ташаббусни қабул қилмади, бу дарҳол жаҳон фонд бозорларига таъсир ўтказди.

Ставка 2008 йилдан буён 0-0.25 фоиз йиллик тўлов даражасида қолмоқда.
РФ ФА иқтисодиёт институти постсовет давлатлари иқтисодий ривожланиши сектори мудираси, Марказий Евросиё бўйича мутахассис Елена Кузьмина Sputnik агентлигига берган интервьюсида бу қарор Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатишини гапириб берди.
Экспертнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон миллий валютаси курси углеводородлар ва металлар нархига бевосита боғлиқдир.

Айни пайтда эса юқоридаги воқеа туфайли олтин нархи тезлик билан ошиб бормоқда. Шу билан бирга, мис нархи тескари динамика намоён қилмоқда.
Бундан ташқари, ўзбек сўмига биринчи навбатда минтақавий омиллар таъсир ўтказади. Булар орасидан энг муҳимлари бўлиб рубль ва юаннинг ўзгарувчанлиги қолмоқда. Шу билан бирга, Кузьминанинг ишонишича, танга курсининг беқарорлашуви сўмга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

Айни пайтда Ўзбекистон Хитой билан бирга жамғармалар ташкил қилмоқда, улар миллий валюталарда ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятини беради. Экспертнинг таъкидлашича, бундай ишлар бутун Евросиёда олиб борилмоқда.
Федерал захира тизимнинг қарори Ўзбекистоннинг экспортдан даромадини тушириб юборади. Бундан ташқари, ўзбекистонлик ишчилар Россиядан юбораётган пуллар ҳам сўм курсига таъсир ўтказмоқда.