"Челси" клуби врачлари Ева Карнейро ва Йон Фирн яқин вақт ичида жамоага қайтадиган бўлди. Маълумотларга кўра, у шанба куни "Арсенал" билан ўйинда жамоа захира ўриндиғидан жой олади.

Ўтган ҳафтада "Челси" улар билан музокара ўтказиб, ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо ва Ева Карнейро ўртасида бўлиб ўтган можаро туфайли шифокор жамоа иштирокидаги ўйинлар, машғулотлар ва бошқа тадбирлардан четлатилган эди.

Жозе Моуриньо ўз навбатида Карнейрони футболни тушунмасликда ва жамоа бир киши кам бўлиб қолган вазиятда жароҳат олган футболчига ёрдам бериш учун майдонга тушиб, таркиб янада кучсизланишига сабаб бўлишда айблаган эди.

Бироз олдинроқ, "Челси" клуби футболчилари ва ходимлари шифокор Ева Карнейрони ишдан четлатгани учун бош мураббий Жозе Моуриньодан норози бўлишаётгани хабар қилинганди.