17 сентябрь куни Европа лигаси гуруҳ босқичи доирасида Россиянинг "Краснодар" клуби сафарда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қарши майдонга тушди ва сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди.

Павел Мамаев 12-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Аммо биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Гинтер ҳисобни тенглаштирган бўлса, иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Пак Чжу Хо ғалаба тўпини киритиб, "Боруссия"га уч очко олиб берди.

Европа лигаси
"С" гуруҳи, 1-тур
Боруссия Д – Краснодар 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 12 Мамаев, 1:1 – 45 Гинтер, 2:1 – 90 Пак Чжу Хо.
Боруссия Д – Вайденфеллер, Папастатопулос, Хуммельс, Шмельцер (Кагава, 46), Пак Чжу Хо, Кастро (Вайгль, 61), Гюндоган, Мхитарян, Янузай, Гинтер, Обамеянг (Рамос, 72).
Краснодар – Дикань, Сигурдссон, Страннберг, Енджейчик, Гранквист, Одил Аҳмедов, Петров, Перейра (Лаборде, 60), Каборе (Газинский, 70), Мамаев (Ари, 81), Смолов.
Огоҳлантиришлар: Каборе (8), Енджейчик (20), Лаборде (73), Кагава (80), Гюндоган (85).