ФИФА бош котиби Жером Вальке ташкилотдаги вазифаларидан озод этилди, деб маълум қилинмоқда ташкилотнинг расмий сайтида.

Маълумотларга кўра, ФИФА ахлоқ қўмитасидан Валькега нисбатан коррупция иши бўйича терговни бошлашни талаб қилди. Вальке тергов давомида ўз лавозимидан четлатилади.

Аввалроқ ОАВларда Вальке Бразилияда бўлиб ўтган 2014 йилги жаҳон чемпионати ўйинларига чипталарни сотишнинг ноқонуний схемаларида иштирок этгани ҳақида маълумот тарқатилган эди. 

Вальке, шунингдек, ФИФАда коррупция иши бўйича гумонланувчилардан ҳисобланади.