Жума, 19 сентябрь куни Финляндияда ҳукуматнинг инқирозга қарши таклиф этаётган чораларига қарши умумдавлат иш ташлашлари эълон қилинди. Натижада поездлар ҳаракатининг катта қисми бекор қилинди.

Шу туфайли бутун мамлакат бўйлаб ички ва халқаро поездлар қатновлари тўхтатилган. Иш ташлашлар тугаши билан одатдаги қатновлар одатдаги тартибда йўлга қўйилади.

Бундан аввалроқ Финляндия автомобилчилари ва транспорт ишчилари касаба уюшмалари, қоғоз саноати касаба уюшмалари ва ўқитувчилар касаба уюшмалари ҳукуматнинг иш шароитларини оғирлаштиришга қаратилган режаларига қарши норозилигини иш ташлашлар билан билдирилишини эълон қилган эди.

Мамлакат ҳукумати эса таътил учун тўловларни бекор қилиш ёки иш кунини 20 дақиқага узайтиришни режалаштирмоқда.