Ўзбекистоннинг “Сўғдиёна” халқ асбоблари давлат оркестрининг 3 октябрь куни Тошкентда концертига франциялик дирижёр Фабьен Тээриксен бошчилик қилади. Концерт дастури Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида ўтказилади.

Франция элчихонасининг ташаббуси билан тақдим қилинган лойиҳа икки мусиқий анъана ҳамкорлигининг ўзига хос тажрибаси бўлади. Концерт дастури француз классиклари амо, Бизе, Массне, Равеля, Сен-Санса ижоди намуналаридан иборат бўлади. Улар махсус равишда ўзбек халқ чолғуларида ижро этилади.

Фабьен Тээриксен Франциянинг бир қатор оркестрларида дирижёрлик қилиш билан бирга, Германия, Польша, Руминия, Венгрия, Россия, Қозоғистон ва Хитойдаги кўплаб лойиҳаларда иштирок этган.

Концертга кириш бепул. Чипталарни Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан олиш мумкин. Манзил: Истиқбол кўчаси, 25,100047 Тошкент, (+998 71) 233 53 82 /233 53 84 ҳамда culturefranceouzbekistan@gmail.com.