Германиянинг Франкфурт шаҳри яқинида Наполеоннинг армиясида бўлган 200 нафар атрофидаги аскарга тегишли қолдиқлар топилди. Бу ҳақда Phys.org хабар берди.

"Биз бу ерга 200 нафарга яқин аскар кўмилганини тахмин қилаяпмиз", деб маълум қилган Франкфурт шаҳри мэри Олаф Куниц.

Унинг қайд этишича, биринчи хулосаларга кўра, бу аскарлар 1813 йилда Россиядан қайтган армия сафида бўлишган.

Куницнинг айтишича, ўшанда Франкфурт яқинида француз аскарлари Россия армияси ҳужумига учраган ва бу жангда Наполеоннинг жами 15 минг нафар аскари ҳалок бўлган.

Айни вақтда 30та скелет тикланган. Қолган қолдиқларнинг скелети тикланиши учун яна 4-6 ҳафта муддат талаб қилинади.