The Hollywood Reporter нашри Голливуд кино маҳсулотларини тайёрлашга алоқадор 2,8 минг киши ўртасида сўровнома ўтказиб, улардан ўзларининг севимли сериали номини айтиш сўралди.

Сўровномалар натижасига кўра, NBC телеканали томонидан 1994 йилдан 2004 йилгача эфирга узатилган “Дўстлар” сериали биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринда эса АМС телеканалида 2008-2013 йилларда намойиш этилган “Бор куч билан” драмаси эгаллади. Учинчи бўлиб эса Fox телеканалининг 1993 йилдан 2002 йилгача экранлар юзини кўрган “Махфий маълумотлар” сериали тилга олинди.

Шунингдек, биринчи ўнликдан “Тахтлар ўйини”, “Сайнфелд”, “Сопрано тўдаси”, Saturday Night Live, “Мен Люсини севаман”, “Ақлдан озганлар” ва “Симпсонлар” сериллари ўрин эгаллади.