Грециянинг сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган ҳудудларидан бирида ғалати ўғирлик ҳодисаси содир бўлди.

Мамлакатнинг шимолий қисмидаги Халкидика оролида жойлашган Калифея курорт зонасида 2 нафар номаълум шахс қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга ўғриликка тушишган ва жами 200 минг евролик юнгли қишки кийимларни олиб кетишган.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, 2 нафар номаълум шахс карнавалча ниқоблар таққан ва карнавалча кийинган ҳолда дўконга киришган. Улар ёнидан ўқотар қурол чиқариб, дўкон эгаси ва сотувчига таҳдид қилишган. Сўнг уларни скотч билан боғлашган ва дўкондан жами 200 минг евро нархидаги 50та қимматбаҳо пўстинларни олиб, воқеа жойидан яширинишган.

Айни вақтда полициячилар уларни қидиришни бошлаган.

Баъзи тахминларга кўра, бу ишни россиялик сайёҳлар амалга оширган бўлиши мумкин.