Intel ва Lenovo Қорақалпоғистоннинг 5та мактаби учун 30та ноутбук ҳадя қилди

Ўзбекистон 18 Сентябрь 2015 1151

Intel корпорацияси ва Lenovo компанияси ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига Қорақалпоғистоннинг 5та мактабида маҳорат синфларини ташкил этиши учун Intel технологиялари асосида ишлаб чиқилган 30та ноутбук ва 2си 1да трансформерларини тақдим этди. Топшириш маросими 17 сентябрь куни Тошкент шаҳрида таълим соҳасидаги замонавий тенденцияларга бағишланган матбуот анжумани доирасида ташкил этилди.

“Бугун ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Таълим соҳасига АКТнинг жорий этилиши эса болаларнинг ижодий салоҳиятини ошириш, ахборот “истеъмолчилари” эмас, балки уларнинг “тайёрловчилари”ни тарбиялашда муҳим одим бўлиб хизмат қилади”, – деди Intel’нинг Марказий Осиё ва Кавказорти мамлакатларидаги минтақавий директори Дмитрий Кисель матбуот анжуманида сўзга чиқар экан.

Intel 2010 йилдан буён ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан, 2012 йилда корпорация халқаро болаларни ҳимоя қилиш ташкилотига Ўзбекистондаги учта мактабда “Бир ўқувчига бир компьютер” ўқитиш методини жорий этиш учун 60 дона мобил қурилма совға қилган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Intel Teach “Get Started” дастури бўйича мамлакатимиздаги 70 минг нафардан зиёд ўқитувчилар махсус ўқув курсларига жалб қилинган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97410 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47041 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52000 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9459 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20247 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 877 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 340 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1382 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 1945 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 879 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар