Жазоирда тинимсиз ёғингарчиликлар келтириб чиқарган сув тошқинлари сабабли энг камида 12 киши, жумладан, 9 хорижлик ҳалок бўлди, дея хабар тарқатди Франс Пресс ахборот агентлиги фуқаро муҳофазаси миллий бўлинмаси ахборотига асосланган ҳолда.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, жасадлар 17 сентябрь куни тонгда мамлакат жанубидаги Таманрассет шаҳрида аниқланган.

Ҳукуматнинг хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг 3 нафари Жазоир фуқароси, қолганларининг миллати ҳозирча ойдинлаштирилгани йўқ.

Айни пайтда ёғингарчиликлар оқибатларини бартараф этиш бўйича оператив штаб ташкил этилган.