Куба АҚШга ўз элчисини жўнатди

Жаҳон 18 Сентябрь 2015 1375

АҚШда Кубанинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Хосе Рамон Кабаньяс Родригес бошчилигидаги делегацияни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Рейтер агентлигининг маълум қилишича, АҚШ томони бу учрашув вақтида Куба билан иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Шунингдек, учрашув вақтида Куба ҳудудида икки давлат ҳамкорлигида қўшма корхоналар фаолияти йўлга қўйилиши айтилган.

Шу билан биргаликда, Ассошейтед Пресс нашрида ёзилишича, 2 давлат шу йилнинг охиригача ўзаро почта жўнатмаларини ва доимий равишда тижорий рейсларини йўлга қўйишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июлида АҚШ ва Куба ярим асрлик танаффусдан кейин ўзаро муносабатларни тиклаганди.

Кўпроқ янгиликлар