Кун фотоси: Ёнғин туфайли юзага келган тирбандлик вақтида кўнгилли йўловчи ЙПҲ ходимларига ёрдамлашди

Ўзбекистон 18 Сентябрь 2015 17837

Тошкент шаҳридаги ёнғин туфайли юз берган тирбандлик вақтида пиёдалардан бири кўнгилли равишда машиналар ҳаракатини назорат қилишда ёрдамлашди.

Бугун, Тошкент 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Амир Темур шоҳкўчаси ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида жойлашган «Wyndham Tashkent» (собиқ «Dedeman») меҳмонхонаси ёнидаги бизнес-марказида ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилаётган вақтда атрофдаги кўчалардан иккитасида қатновлар тўсиб қўйилди.

Бу вақтда атрофдаги бошқа кўчаларда машиналар тирбандлиги юзага келган.

Ёнғин жараёнини кузатиш учун воқеа жойига жўнатилган мухбирнинг хабар беришича, бу вазиятни назорат қилаётган Йўл-патрул хизмати ходимлари сонида камчилик (3 нафар) кузатилган.

Натижада, кўнгиллилардан бири ЙПҲ ходимларига ёрдамга келган.

Манбанинг айтишича, ёши тахминан 50 ёшда бўлган кўнгилли йўловчи чорраҳада турган ҳолатда қўлида махсус таёқча билан машиналарни керакли вақтда керакли томонга йўналтириб турган. Унга параллел йўллардаги ҳаракатни назорат қилаётган ЙПҲ ходимлари баланд овозда керакли кўрсатмаларни бериб туришган.

Айни вақтда ёпилган йўллардан бири очилган, ёнғинни бартараф этиш ишлари бутунлай якунланмагани туфайли яна бир йўлда ҳаракатга ҳозирча рухсат берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Wyndham Tashkent» меҳмонхонаси ёнидаги бизнес марказида (эски номи - "Лето бар") чиққан ёнғинни бартараф этиш ишларига 10та ўт ўчирувчи машина (шундан 5таси сув пуркагичли, 5таси нарвонли) жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу ёнғин туфайли жароҳат олганлар йўқ.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33340 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13201 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87841 Ўзбекистон
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 6 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 275 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 372 Спорт
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1483 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2667 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
21:40 11195 Маданият
Кўпроқ янгиликлар