Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 17 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ucell компаниясининг бош акциядори Ўзбекистон бозоридан кетади>>

TeliaSonera компанияси “Евросиё” минтақасидаги, шу жумладан, Ўзбекистондаги фаолиятини ҳам секин-аста тўхтатади

Ўзнефтмаҳсулот: шов-шувларга инонманг!>>

Охирги кунларда кўплаб ёқилғи қуйиш шохобчаларида маҳсулот камлиги айтилган ҳолда автобензин нархи ошмоқда, шохобчалар олдида машиналарнинг узун навбатлари ҳосил бўлмоқда

Хоразм вилоятида фош этилган экстремистик гуруҳ аъзоларига қамоқ жазолари тайинланди>>

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Хоразм вилоятида одамларни "ИШИД" ташкилоти сафига ёллашни мақсад қилган шахслар гуруҳини фош этишганди

Тошкентда БМТнинг Ўзбекистонга ёрдам дастури тақдимоти ўтказилди>>

Сешанба куни Тошкентда БМТнинг Ўзбекистонга ривожланиш мақсадларида 2016-2020 йилларда кўмак бериш бўйича янги дастури (ЮНДАФ) тақдимоти бўлиб ўтди

Кураш ёзги Осиё ўйинлари расмий дастурига киритилди>>

Бугун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Осиё олимпия кенгаши бош ассамблеясида курашни 2018 йил август-сентябрь ойларида Жакартада ўтадиган 18-ёзги Олимпия ўйинлари расмий дастурига киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди

Ливия ҳукумати Россия байроғи остидаги танкерни қўлга олди>>

Ливия қирғоқлари яқинида Россия байроғи остида ҳаракатланаётган "Механик Чеботарев" номли нефть ташувчи танкер тўхтатилган

Тожикистон бош прокуратураси: Назарзоданинг хорижлик ҳомийлари бор эди>>

Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал-майор Абдуҳалим Назарзодани чет элдан молиялаштириб турган манбалар бўлган

Обама: АҚШга муаммоларни Россия ёки Хитой эмас, ўзи туғдиради>>

АҚШга муаммоларни Россия ёки Хитой эмас, ўзи туғдиради. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама “Йирик бизнес столи” ташкилоти конференциясидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди

Халқаро валюта жамғармаси: Ўзбекистон айирбошлаш курсининг мослашувчанлигини таъминлаши лозим>>

Ўзбекистоннинг тегишли идоралари айни пайтда мамлакатда амалга оширилаётган операцияларга бўлган босимни тушириш учун айирбошлаш курси борасидаги сиёсатнинг мослашувчанлигини таъминлаб бериши лозим, шунингдек, валюта тизимини либераллаштириш ҳамда валюта чекловларини йўқотиш йўлидан бориши лозим

Ироқда вабо эпидемияси бошланди>>

Ироқда вабога чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда

Саудия Арабистони ҳалок бўлган зиёратчиларнинг оилаларига 350 минг доллардан ёрдам кўрсатади>>

Саудия Арабистони Маккадаги бахтсиз воқеа оқибатида ҳалок бўлган зиёратчиларнинг оилаларига 350 минг доллардан моддий ёрдам кўрсатади

Чили қирғоқлари яқинидаги зилзила магнитудаси 8,3 балл бўлган, аҳоли эвакуация қилинмоқда>>

АҚШ Геология маркази томонидан аниқлик киритилишича, 17 сентябрга ўтар кечаси Тинч океанининг Чили қирғоқларига яқин ҳудудида рўй берган зилзила кучи 8,3 баллга тенг бўлган

Жанубий Судандаги портлаш қурбонлари сони 100 кишидан ошди>>

Жанубий Судандаги портлаш қурбонлари сони 100 кишидан ошди. Яна 50 киши жароҳат олди

Бағдодда содир этилган 2 теракт оқибатида 13 киши ҳалок бўлди>>

Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган 2 портлаш оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди ва 69 киши жароҳат олди