Британия пойтахти Лондон шаҳридаги элита кўчмас мулк объектлари савдоси 2008 йилги инқирозлар давридан буён рекорд даражада пастлади, дея хабар берди Bloomberg.

2015 йил август ойида Лондоннинг нуфузли Найтсбриж ва Ноттинг Ҳилл туманларида Huntly Hooper Ltd. компанияси маълумотларга кўра, 814та олди-сотти савдоси амалга оширилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоиз кам демакдир. Бу каби паст кўрсаткич сўнгги бор 2008 йилда кузатилган эди.

Бир квадрат фут (1 квадрат метр 10,7 кв футга тенг)нинг ўртача баҳоси 4,4 фоизга ёки 1426 еврогача қисқарди.

Савдолар ҳажмининг пасайиши 2015 йил декабрь ойидан 1,5 млн евродан қиммат кўчмас мулк учун қўшимча 12 фоизлик солиқ жорий этилиши билан боғланмоқда.