Мексика Миср ҳукуматидан ҳалок бўлган туристлар учун товон пули талаб қилди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ баёнот берди.

13 сентябрь куни Мисрда бир гуруҳ мексикалик туристлар отишма ичига тушиб қолиб, уларнинг бир гуруҳи ҳалок бўлган, қолганлари эса яраланган эди. Эндиликда ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш Миср ҳукуматининг мажбурияти эканлиги айтилмоқда.

Шу билан биргаликда, Мексика расмийлари воқеани чуқур ва атрофлича тафтиш қилиб, фожианинг сабаблари ва оқибатларини аниқлаш ҳамда келажакда бундай воқеанинг такрорланмаслигини таъминлашга чақирди.