Мексикада 43 талабани ўғирлашда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Жамият 18 Сентябрь 2015 2028

Мексика ҳукумати 11 ой аввал Игуала шаҳрида 43 талабани ўғирлашда гумон қилинган шахсни қўлга олди, деб хабар бермоқда Animal Politico нашри.

Полиция Герреро штатининг Хиль шаҳрида Хильдардо Лопес Астудильо исмли шахсни қўлга олди.

Бу орада Астудильо яшриниб юриб, камида уч марта турар жойини ўзгартирган. Қайд этилишича, талабаларнинг ўғирланишига алоқадор бўлганлар уни бевосита ижрочи сифатида кўрсатишган.

2014 йилнинг 26 сентябрида полиция ва бандитлар талабалар намойишида иштирок этаётганларга ҳужум қилиб, воқеа жойида 6 кишини ўлдиришган. Бу ҳужум ортида яна 43 нафар талаба изсиз йўқолган. Кейинроқ шаҳар ташқарисида шахси аниқланмаган 28та жасаддан иборат оммавий қабр топилган.

Бундан ташқари, Игуала полицияси билан алоқадор икки нафар ёлланма қотил 43 нафар талабадан 17 нафарини ўлдирганини тан олган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар