Москванинг Саларьево туманида метро қуриш майдончасида газ-ҳаво аралашмасининг алангаланиши оқибатида уч нафар ишчи жароҳат олди, деб хабар бермоқда Москва Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги. 

Полиция маълумотларига кўра, 17 сентябрь куни кечки пайт қурилиш пайтида баллонда пропан газининг сизиб чиқиши оқибатида газ-ҳаво аралашмасининг алангаланиши содир бўлди.

Натижада 3 нафар ишчи жароҳат олди. Улардан икки нафари ўзбекистонлик ишчилар бўлиб чиқди. Барча жароҳат олганлар турли оғирликдаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқазилдилар.