2015 йилнинг 17 сентябрь куни Москва шаҳар суди 3 яшар қизни ва унинг онасини ўлдирган 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умрбек Ибрагимовни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Москва шаҳар прокуратура матбуот хизмати берган маълумотга кўра, жиноятчи мазкур жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.

Манбада ёзилишича, Умрбек Россия ҳудудида ҳеч қандай рўйхатга олинишларсиз яшаб келган ва ҳеч қаерда ишламаган.

2014 йилнинг 22 июль куни Ибрагимов ўзининг 42 ёшли аёл танишини уйида бошига 11 маротаба болға билан уриб жароҳатлаган, ундан кейин унинг уч яшар қизини ҳам шундай усулда ўлдирган.

Жабрланувчиларнинг телефони ва фотоаппаратини олган жиноятчи воқеа жойидан қочиб кетган. Чақалоқ воқеа жойида вафот этган бўлса, унинг онаси шифохонага ётқизилганига қарамай, икки ойдан кейин касалхонада ўзига келмасдан ҳалок бўлган.