Москва ва Москва вилоятида мусулмонлар 24 сентябрда бўлиб ўтиши белгиланган Қурбон ҳайити намозини 39 та жойда – Москвада 5 та, Москва вилоятида эса 34 та жойда адо этишлари мумкин бўлади, деб 18 сентябрда Россия муфтийлар кенгаши матбуот хизматида маълум қилинди

Намоз ибодатини анъанавий равишда Москвадаги Исторический (тарихий), Мемориальний (ёдгорлик) ва Соборний (жомеъ) масжидларида амалга ошириш мумкин бўлади. Бундан ташқари, Москва ҳукумати байрам намозини амалга ошириш учун иккита махсус майдончаларни тақдим қилади. Бу Жанубий Бутовадаги “Изумрудний” жисмоний тарбия-соғломлаштириш маркази ёнидаги чодир ва Нагатинский Затондаги майдончадир. Намоз бир соат давом этади, бироқ турли жойларда соат 6.30 дан 9.00 гача оралиқда турли вақтларда бошланади.