Нидерландияда муҳожирларни ташиш билан шуғулланган шахслар ҳибсга олинди

Жаҳон 18 Сентябрь 2015 1748

Нидерландия ҳукумати муҳожирларга Европа ҳудудида ноқонуний равишда ҳаракатланишда ёрдам кўрсатган 2 кишини ҳибсга олди.

Терговчилар айни вақтда асли келиб чиқиши суриялик бўлган, ҳозирда Эйндховенда яшовчи 35 ёшли киши ва унинг 26 ёшли жиянига нисбатан юзлаб муҳожирларни мамлакат ҳудудига Австрия, Венгрия, Греция ва Италия ҳудудларидан ноқонуний равишда олиб келиш билан шуғуллагани бўйича далиллар йиғмоқда.

Прокуратура маълумотларига кўра, ҳибсга олинган ушбу шахслар Яқин Шарқ ҳудудидан муҳожирларни ноқонуний равишда Нидерландия ҳудудига олиб келишни йўлга қўйган йирик жиноий гуруҳ аъзолари ҳисобланишади.

Маълумотларга кўра, Туркиядан денгиз орқали Италия ёки Грецияга ўтиш учун муҳожирлар бундай ташувчиларга бир киши ҳисобига 7-8 минг евродан тўлашади.

Италия ёки Грециядан Ғарбий Европанинг ичкарисига ҳаракатланишни истаган муҳожирлар яна 1,5 минг евро сарфлашларига тўғри келади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар