Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясидаги нутқи якунида шов-шувли маълумотни ошкор қилишга ваъда берди. “Ал-Қудс ал-Арабий” интернет нашрига берган интервюсида у 30 сентябрда бўлиб ўтувчи нуқтидаги асосий сирни ошкор қилмади, бироқ Исроилнинг фаластинликларга нисбатан сиёсати танқид остига олинишини айтиб ўтди.

“Мен Ослодаги келишувлар ва Исроилнинг Фаластин маъмурияти назорати остида бўлиши белгиланган А ва Б ҳудудларидаги кирдикорлари ҳақида сўзлайман. БМТдаги нуқтим охирида эса бомба ташлайман, аммо гап нима ҳақда кетиши ҳақида аввалдан маълум қилмайман”, – деди Аббос.

Аббоснинг чиқиши 30 сентябрга мўлжалланган. Айни шу куни БМТ бош қароргоҳида Фаластин байроғини кўтариш маросими ҳам бўлиб ўтади.