Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Краснодар" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Европа лигаси гуруҳ босқичи дастлабки турида "Боруссия Д"га қарши кечган учрашув (1:2) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашувни яхши бошлаган эдик, аммо, ўйин сўнггида фақат ҳимояланишга мажбур бўлдик. Охирги дақиқаларда эса аламли гол ўтказиб юборидик. Асосий вазифамиз рақиб футболчиларини жарима майдончага киритмасликдан иборат эди, бироқ "Боруссия Д" кучли жамоа. Уларнинг ҳимояси ҳам анча мустаҳкам ўйнади", дейди Одил Аҳмедов Р-Спорт нашрига.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувнинг 93-дақиқасида Пак Чжу Хо "Боруссия Д"га ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.