Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти нефтнинг йилига ўртача 5 доллардан кўтарилиб, 2020 йилга келиб 80 долларгача етишини прогноз қилмоқда, деб хабар бермоқда ташкилотнинг ички таҳлилий материалларига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги.

Бу ҳужжатларга кўра, ташкилотга кирмайдиган давлатлардан нефтнинг етказиб берилиши аввалроқ тахмин қилингандан кўра камроқ ошиб боради. Бундай давлатлар ишлаб чиқарадиган нефть ҳажми 2017 йилда кунига аввал тахмин қилингандек 59 млн эмас, балки 58,2 млн баррелни ташкил қилади.        

Жорий паст нархлар бу ёқилғига таклифнинг камайишини келтириб чиқаради ва соҳага инвестициялар киритилишини рағбатлантирмайди, дейилмоқда ҳужжатда. Шу билан бирга нефть қолган ёқилғиларга нисбатан нархларнинг ўзгаришига камроқ даражада таъсирсандир. Картель экспертлари АҚШ ва Канадада нефть таклиф қилиниши қисқаришига аҳамият қаратишмоқда.