Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатда электр энергияси ҳисоблаш тизимини модернизация қилиш учун 300 млн доллар миқдорида кредит ажратиш таклифини маъқуллади.

490 млн долларлик лойиҳа 3.1 млн электр ҳисоблагичлари харид қилиниб, мамлакатнинг 5 вилоятида – Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарёда ўрнатилишини кўзда тутади. Лойиҳа 4 йил давомида амалга ошириб борилади. ОТБ кредитидан ташқари, Ўзбекистоннинг ўз маблағлари ҳам уни молиялаштиришга йўналтирилади.

2011 йил сентябрида ОТБ Ўзбекистонга 150 млн доллар ажратган бўлиб, бу пулларга Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида 1 млн шундай ҳисоблагичлар ўрнатилган эди. 207.4 млн долларлик лойиҳа ҳали якунланмаган бўлиб, 2018 йилга қадар давом этади.
2018 йилга қадар “Ўзбекэнерго” жами 800 млн долларлик лойиҳалар ҳисобига электр энергияси ҳисоблаш тизими модернизациясини амалга оширишни кўзда тутмоқда.