Остонада гувоҳлар томонидан йўл-патруль полициячиси ходимлари ўз хизматларини бажариш вақтида хизмат машинасида ухлаб ётган ҳолатда видеога олиндилар.

Ушбу ҳолат акс этган видео You Tube видеопорталида чоп этилди. Унга берилган изоҳда “Остонадаги “Уйқудаги патруль”. Бандитлар хотиржам бўлишлари мумкин”, деб ёзиб қўйилди.

Бу орада Остона ички ишлар департаменти матбуот хизматида ушбу видеода акс этган полициячилар тегишли жазо олганлари маълум қилинди.

“Хизмат тергови натижаларига кўра Остона ички ишлар департаменти йўл-патруль полицияси полки ходимлари ўз хизмат вазифаларини масъулиятсиз бажарганлари учун маъмурий жавобгарликка тортилдилар”, дейилмоқда матбуот хизмати берган хабарда.