Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида профессионал таржимонларни тайёрлаш бўйича аудитория очилди

Ўзбекистон 18 Сентябрь 2015 2701

2015 йил 18 сентябрда Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎДЖТУ) билан ҳамкорликда профессионал таржимонларни тайёрлаш бўйича аудиторияни очиш маросимини ўтказишди.

Маросимда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук Хен, KOICA’нинг Ўзбекистондаги идораси директори Им Жонг Хи, ЎДЖТУ ректори Шухрат Қаюмов ва бошқа юқори лавозимли шахслар иштирок этдилар.

Таржимонлар учун мўлжалланган илғор техника билан жиҳозланган модернизациялашган аудитория таржимонларни юқори сифатда тайёрлаш учун хизмат қилади. Бундан ташқари, Кореяга тренинг курсларга таклиф қилиш ва кореялик мутахассисларни Ўзбекистонга жўнатиш орқали таржимонларни тайёрлаш соҳасида ўзбекистонлик мутахассисларнинг салоҳиятини мустаҳкамлашга эришиш кўзда тутилмоқда.
Корея Республикаси элчиси маросимдаги табрик нутқида “Глобаллашув вақтидаги рақобатбардошлик хорижий тилларни билишга боғлиқ ва ушбу аудиториянинг очилиши муносабати билан ёш ходимлар янада яхшироқ шароитларда таълим олишларини тилаб қоламан”, деб айтди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар