Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ОЧ саралашида Фаластинни йирик ҳисобда енгди

Спорт 18 Сентябрь 2015 2475

18 сентябрь куни Осиё чемпионати учун ўтказилаётган саралаш мусобақасида Фаластин U16 ва Ўзбекистон U16 терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда Темурхўжа Олимхўжаев шогирдлари рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда эса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчилари рақиб дарвозасини яна икки бор аниқ нишонга олишди.

Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувни Мальдивга қарши ўтказган ҳамда 8:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

ОЧ-2016 саралаши
2-тур
Фаластин U16 - Ўзбекистон U16 - 0:6
Голлар: Ихтиёр Холдоров 13, Абдулҳай Исмоилов 19, Абубакр Мўйдинов 29, Абубакр Мўйдинов 33, Соатов 82, Ўринов 89
Фаластин U16: Аҳмад Савафта, Аҳмад, Муҳаммад Аббосий, Аҳмад Алмзаййен, Муҳаммад Ҳаммо, Осайд, Мотаз, Аҳмад, Омар, Муҳаммад Сватти, Аҳмад Элеян
Ўзбекистон U16: Хожиакбар Жўраев, Мардон Абдуллаев, Ислом Каримов, Ихтиёр Холдоров, Абубакир Мўйдинов, Абдулҳай Исмоилов, Остон Ўринов, Шуҳрат Неъматов, Баҳромжон Соатов, Асадбек Собиржонов, Бурхон Ҳасанов

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10588 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 47252 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 77949 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 41328 Lifestyle
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 58 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Тахиатош туманига ҳоким тайинланди
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 870 Жамият
Кўпроқ янгиликлар