2015 йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон—Иордания кун тартибининг жорий масалалари юзасидан фикр алмашилди, хусусан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига алоҳида урғу берилди.