Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 12 миллион нафардан ошди

Ўзбекистон 18 Сентябрь 2015 1788

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар миқдори 12 миллион нафардан ортиб кетди. Бу ҳақда жума, 18 сентябрь куни бўлиб ўтган ICTSUMMIT 2015 ахборот-коммуникация технологиялари саммитида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев маълум қилди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берган.

Мобил алоқа абонентлари эса мамлакатда 22 млн нафардан ошди, дея қайд этди у.

Айни пайтда компьютер мавжуд бўлган оилалар 37,4 фоизни ташкил этса, уларнинг 58,1 фоизи интернетга уланган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Хуршид Мирзоҳидовнинг таъкидлашича, кенг полосали интернет ва мобил алоқасини ривожлантириш яқин келажакда Ўзбекистон АКТ соҳаси олдида турган энг муҳим вазифа ҳисобланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар