Ўзбекистонда 2015 йилнинг биринчи ярмида 1 770 янги бизнес субъекти фаолият бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон адлия вазири Музраф Икромов айтиб ўтди.

“Вазирлик томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида ўтказилган таҳлил натижасида 27 минг ишламаётган ва зарар кўраётган тадбиркорлик субъектлари аниқланди, ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш борасида чоралар кўрилди. Натижада 1 770 янги бизнес субъектининг иши йўлга қўйилди, минглаб иш ўрни яратилди”, - деди у.

Шунингдек, Икромов ҳисобот даврида ўтказилган мониторинг натижасида тадбиркорлик субъектларида ўтказилган 129 ноқонуний текширув ўтказилгани, шунингдек, 39 ҳолда тадбиркорларнинг маблағлари ноқонуний равишда четдаги тадбир ва лойиҳаларга жалб қилингани аниқланди.