Путин Лукашенкога сутнинг пиво эмаслигини эслатиб ўтди

Жаҳон 18 Сентябрь 2015 7749

Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ва Беларусь минтақалари иккинчи форуми жараёнида “сут кукуни” муаммосини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

Мазкур муҳокамага яқиндагина Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг сунъий сут кукуни ҳақидаги мулоҳазаси сабаб бўлди.

“Биринчидан, биз бозор иқтисодиёти шароитида яшаяпмиз, Нурсултон Абишевич. Қозоғистонда қандай сут сотиб олишса, шуниси олиб борилади”, – деди Лукашенко.

Беларусь етакчисининг ушбу сўзига Владимир Путин эътироз билдириб: “Бу сизга пиво эмас, нима учун сиз сутни суюлтираяпсиз”, – деган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатга импорт қилинаётган Беларусь сунъий сут кукуни ҳақида эътироз билдириб, уларнинг табиий сут билан бир хил нархда сотилаётганини айтиб ўтган эди.

“Маҳаллий сут билан сунъий кукуннинг сифати ҳар хил. Табиий ва сунъий сут ишлаб чиқарувчилар ўртасида адолатли рақобат бўлиши керак”, – деган эди Қозоғистон етакчиси.

Кўпроқ янгиликлар