Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдўған ва Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашади. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ахборот берди.

Айтилишича, Эрдўған ва Аббос 23 сентябрь куни Москвага етиб келишади.
Бундан ташқари, журналистнинг Путин улар билан биргаликда Москвадаги янги жоме масжидининг очилиш маросимида иштирок этиши эҳтимоли қай даражадалиги ҳақидаги саволга Песков бу борада аниқ маълумот йўқлигини айтди.