Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида пахта теримига 30 мингдан ортиқ киши жалб қилинди

Ўзбекистон 18 Сентябрь 2015 2430

Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани пахтакорлари жорий йилда 15 минг 950 гектар майдонга чигит қадаб, униб чиққан ғўза ниҳолларини бутун баҳор ва ёз фаслларида юксак агротехника қоидаларига биноан парвариш қилишди.

Айни кунларда туманнинг барча фермер хўжаликларида пахта йиғим-терим ишлари қизғин паллага кирган. 260та терим отрядлари раҳбарлари ишни оқилона ташкил қилганликлари боис, уларнинг кўпчилиги кунига йиллик пахта тайёрлаш режаларининг 2,5-3 фоизи миқдорида хомашё тайёрлашга муваффақ бўлмоқда.

"Телеграф.уз" нашри хабарига кўра, 2015 йилда туман бўйича 32 минг 840 тонна “оқ олтин” тайёрлаш режалаштирилган.

Бугунги кунда туман далаларида 30 минг 600 нафар теримчи меҳнат қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар