Қозоғистонда тўртинчи нефтни қайта ишловчи завод қурилади

Жаҳон 18 Сентябрь 2015 1237

Остонада нефтни қайта ишловчи тўртинчи завод қад кўтаради. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар қилинди.

Айни кунларда Қозоғистоннинг Павлодар, Атиров ва Жанубий Қозоғистон вилоятларида учта нефтни қайта ишловчи завод фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг бари Совет даврида қурилган эди. Навбатдаги заводнинг қурилиши эса 2016 йилда бошланади. Объект 2017 йил давомида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

“Лойиҳа қиймати 6 млрд АҚШ долларини ташкил этади”, - маълум қилди Манғишлоқ вилояти ҳокимининг ўринбосари Рақимбек Амиржонов матбуот анжумани чоғида.
Тўртинчи заводнинг қурилиши нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширади.

 

Муаллиф: Александр Богатик, Central Asia Online

Кўпроқ янгиликлар